Пресс-тур иштирокчилари Фарғона ва Наманган вилоятларидан сўнг Андижонга келдилар. Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти Андижон илмий тажриба станцияси қошидаги кўргазмали майдон дастлабки манзил бўлди. Бу ерда 10 гектар майдон бўлиб, канал ва тик қудуқлардан суғорилади....
Элликқалъа туманида Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институтининг Қорақалпоғистон минтақавий маркази томонидан сув хўжалиги соҳасини институционал ривожлантириш ва тизим ташкилотлари мутахассисларининг малакасини ошириш бўйича семинар-тренинг ўтказилди....
“Қарши гидроузели” 1965 йилда қурилиб фойдаланишга топширилган. Мазкур сув иншоотининг сув ўтказиш қуввати секундига 550 метр кубни ташкил этади. Гидроузел Қарши шаҳри, шунингдек, Қарши ва Косон туманларидаги 52 минг гектар экин майдонни обиҳаёт билан таъминлайди. Бунинг учун гидроузелнинг 10 нафар фидоий ишчи-ходимлари кечаю-кундуз хизматда. Айни пайтда бу ерда кузги-қишки тадбирлар доирасида кенг кўламли тозалаш, таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилмоқда. Бунинг учун гидроузелда 3 дона экскаватор, 1 дона бульдозер ва 4 дона “Ман” русумли юк ташувчи автотраспортлар кучидан унумли фойдаланиб, канал тонналаб чўкиндилардан тозаланмоқда....
Хатирчи туманидаги “Оқ олтин” насос станцияси 1972 йили фойдаланишга топширилган. “Тос” каналидан сув олиб, 42 м баландликка кўтариб беради. 921 га ер майдонларини суғоришга хизмат қилади....
Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси Xоразм вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси билан ҳамкорликда ёнғин хавфсизлиги ва унинг олдини олиш, қутқарув ишларини амалга ошириш бўйича ўқув машғулотларини ўтказди. Қолаверса, ушбу машғулотларда фуқаро муҳофазаси, зилзила пайтида одамларни қутқариш ишлари тўғрисида ҳам ўқув-тактик амалий машғулотлар ўргатилди. Ходимларга фавқулодда вазиятларда ўзларини қандай тутишлари, жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш йўллари бўйича тавсиялар берилди....
2022-2023 йиллар кузги-қишки таъмирлаш режасига асосан Навоий вилоятида жами 77 дона насос агрегатларини таъмирлаш режалаштирилган бўлиб, шундан бугунги кунда Кармана туманида 2 дона, Навбаҳор туманида 1 дона ва Хатирчи туманида 6 дона насос агрегати тўлиқ соз ҳолатга келтирилди. Шунингдек, 9 дона суғориш тик қудуқлари таъмирланди....
Бугун пойтахтимизда Ўзбекистонда сув ресурсларини интеграциялашган бошқариш соҳасида сув сиёсати бўйича миллий мулоқот мувофиқлаштирувчи кенгашининг биринчи учрашуви бўлиб ўтди. Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Шавкат Хамраев, Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси Шарлотта Адриан, БМТ Европа иқтисодий комиссияси ижрочи котиби ўринбосари Дмитрий Марьясин иштирок этди....
Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳамда вилоятдаги сув хўжалиги ташкилотларида ишлаб, коллежда сиртдан ўқиётган сув хўжалиги ходимлари учун дарслар бошланди. Дарслар вилоятнинг Қўшкўпир туманида жойлашган Қўшкўпир сув хўжалиги ва мелиорация коллежида бўлиб ўтмоқда....
Фарғона тумани Фарғона шаҳри билан туташиб кетган. Кўп қисми адирликлар, баланд-пастликлардан иборат. Шу боисдан ҳам экинларни суғоришда сув тежовчи технологияларни қўллаш яхши самара беради....
Узун тумани ирригация бўлими ишчи-хизматчиларининг шу кеча- кундузда юмушлари ҳар қачонгидан тиғиз. Чунки Узун тумани деҳқонлари 2023 йил ҳосили учун кузги буғдойни юз фоиз очиқ майдонларга экишади. Ҳар куни 50-60 гектар ерга уруғ қадалаётган бўлса, бу далалар зудлик билан суғорилиши керак. Ирригаторлар каналлардаги сувни ички суғориш тармоқларига тенг тақсимлаб, ҳар бир фермер хўжалигининг ғаллазорига етиб боришига масъул....