Деҳқончилик ишлари ниҳоясига етаётган паллада ер ости сизот сувларининг кўтарилиш жараёни бошланади. Ушбу вақтда мелиораторлар томонидан зовурларнинг сув ўтказиш қуввати синчковлик билан кузатиб борилади....
Бугун “Сувхўжаликназорат” инспекцияси Тошкент вилояти бошқармаси ташаббуси билан “Тошкент ГЭСлар Каскади” унитар корхонасига қарашли 1-ГЭСда семинар бўлиб ўтди. Унда мавжуд гидротехник иншоотлар хавфсизлиги, техник ҳолати ҳамда иншоотлардаги ечимини кутаётган муаммолар ҳақида сўз борди....
Бешариқ туманидаги “Дрена Д” коллекторини тизимли таъмирлаш-тиклаш ишлари учун 2 396 млн. сўм маблағ ажратилган. Шунинг ҳисобига 96 километр коллектор ҳамда 10 дона гидротехник иншоотларда таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилади. ...
Жорий йилда Жиззах вилояти сув хўжалиги тизимидаги меҳнат жамоалари 1300 килограмм рангли ва 217 тонна қора метал парча ва чиқиндиларини топшириш режалаштирилган....
Жиззах вилоятида мелиоратив объектларнинг кадастр ҳужжатларини белгиланган талаб ва меъёрлар асосида шакллантириш ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мирзачўл туманида ташкил этилган семинар қатнашчилари МК-9 коллекторида бу борада амалга оширилаётган ишларнинг бориши билан ташишишди. ...
Ғаллаорол туманида мелиорация объектларини тизимли таъмирлаш-тиклаш дастури доирасидаги ишлар таҳлилига бағишланган семинар бўлиб ўтди. Тадбир қатнашчилари туман ҳудудидаги “Муллабулоқ” коллектор тизимида амалга оширилаётган ишларнинг бориши билан танишиш имкониятига эга бўлишди....
“Сўх-Оқтепа” ирригация тизими бошқармасида режадаги кузги-қишки ишларни бажаришга фаоллик билан киришилди....
Танқидий руҳда ўтган муҳокамаларда Зарафшон ИТҲБ раҳбариятининг бир неча бор огоҳлантиришларига қарамасдан туманда 2023 йил учун ўрнатилиши керак бўлган 35 дона “Ақлли сув” қурилмасидан атига 4 донаси ўрнатилганлиги таъкидланди....
Аму-Сурхон ИТҲБ ҳузуридаги Мелиоратив экспедиция томонидан навбатдаги семинар Узун туманидаги «Жончекка» коллектори бўйида ташкил қилинди. Мелиоратив экспедициянинг туманлардаги мелиоратив участкалари раҳбару ходимлари, «Сурхондарёсувқурилишинвест» давлат муассасаси техник назоратчилари, туман ирригация бўлими мутахассислари, канал бошлиқлари, мироблар иштирок этган семинарда пудратчи корхона – «Сурхон-Намуна таъмирлаш» МЧЖ бунёдкорлари томонидан қилинган ишлар сифати, коллектор-дренаж тармоғини таъмирлаш бўйича бажарилган юмушлар ўрнак қилиб кўрсатилди. Чунки бунёдкорлар қисқа фурсатда «Жончекка» коллектор-дренаж тармоғининг 38,6 километр қисмини тизимли таъмирлаш-тиклаш ишларини адо этиб, иккита қувурли ўтиш қисмини ҳам сифатли созлашган. Ушбу объектда бунёдкорлар инвестиция дастурига асосан ажратилган 996 миллион сўмлик иш бажаришди. Коллектор-дренаж тармоғини таъмирлаш-тиклаш эвазига Узун туманидаги 883 гектар майдонининг мелиоратив ҳолати яхшиланади....
Жорий йилнинг июль ойида Ангор туманидаги “Марказий” ва “Ўрдали” коллекторларни тизимли таъмирлаш-тиклаш ишлари бошланганди. Ушбу объектда амалга оширилаётган ишларни назорат қилиш ва иш сифатини яхшилаш мақсадида “Сурхондарёсувқурилишинвест” давлат муассасаси мутахассислари ташаббуси билан семинар ўтказилди....