Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 февралдаги 141-сонли, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 мартдаги 124-сонли ҳамда 2022 йил 25 июлдаги 404-сонли қарорларига асосан Айдар-Арнасой кўллар тизимининг бўш сув ҳавзалари участкалари танлов асосида ижарага берилиши маълум қилинади.
Танлов ташкилотчиси: “Айдар-Арнасой кўллар тизими” МЧЖ.
Манзили: Жиззах вилояти, Арнасой тумани, Ғолиблар шаҳарчаси;
Телефонлар: (93) 303-44-28; (88) 567-00-05.
Электрон почта: aydarkol@umail.uz
Танлов предмети: Айдар-Арнасой кўллар тизими сув ҳавзасидаги 191,6 минг гектар бўлган жами 95 та лотларни балиқ овлаш хўжаликларига саноат балиқ овлашини амалга ошириш учун 10 (ўн) йил муддатга, очиқ танлов асосида ижарага бериш.
Талабгорлар, танлов ҳақидаги батафсил маълумотларни “Айдар-Арнасой кўллар тизими” МЧЖдан олишлари мумкин.
Талабгорлардан аризани кўриб чиқиш учун БҲМнинг учдан бир баравари миқдорида тўлов ундирилади. Ушбу маблағлар Жамиятнинг банк ҳисобрақамига келиб тушади ва танловни тайёрлаш ҳамда ўтказиш учун ишлатилади. Буюртманомани кўриб чиқиш учун тўланган тўловлар қайтарилмайди.
Бундан ташқари, талабгордан сув ҳавзаси участкаси учун белгиланган йиллик ижара ҳақининг 30% миқдорида тўлов (гаров пули) ундирилади. Ушбу маблағлар Жамиятнинг банк ҳисобрақамига келиб тушади ва танлов ғолибининг дастлабки ижара ҳақи учун тўлов сифатида ҳисоб-китоб қилинади. Танловда ғолиб бўла олмаган талабгорларнинг ушбу тўлови қайтарилади.
ХАБ “Траст банк” Жиззах вилояти филиали
Ҳ/р: 2021 0000 1007 4754 5001; МФО-01166; СТИР: 304 741 887;
“Айдар-Арнасой кўллар тизими” МЧЖ
Тўлов мақсади: “танловда иштирок этиш учун тўлов”.
Танловда иштирок этиш учун талабгор ёки унинг вакили шахсан ёхуд почта орқали буюртма хат билан, аризани икки нусхада, кўриб чиқиш учун тўловнинг тўланганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжати билан бирга, 2 та муҳрланган конвертларда (АСЛИ ва НУСХАСИ) қуйидаги ҳужжатлар билан бирга “Айдар-Арнасой кўллар тизими” МЧЖга тақдим этиши лозим:
Бизнес-режада қуйидаги асосий қоидалар акс эттирилиши лозим:
- бир йилда ўртача овланиши кутилаётган миқдор;
- иқтисодий самарадорлик ҳисоб-китоблари ҳақидаги маълумотлар;
- киритилиши кутилаётган инвестиция миқдори ва соҳаси;
- балиқ овлашни амалга ошириш бўйича бизнес-режанинг молиялаштириш манбалари (талабгорнинг ўз маблағлари ҳисобига, кредитлар ва ҳоказо) билан таъминланганлиги ҳақидаги маълумотлар;
- ташкил этиладиган иш ўринлари сони;
- ходимлар штатининг тажрибали балиқчилар, ихтиологлар, бошқа мутахассис ва экспертлар билан тўлдирилганлиги.
Талабгорлардан юқорида кўзда тутилмаган ҳужжатларни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
Танловда иштирок этиш учун қизиқиш билдирган юридик шахслар, Жамиятдан қуйидаги ҳужжатлар ва маълумотларни олишлари мумкин:
- сув ҳавзаси участкаси (контури)нинг рақами;
- сув ҳавзаси участкасининг жойлашган координатлари;
- сув ҳавзаси участкасининг майдони;
- сув ҳавзаси участкасининг харита-схемаси;
- сув ҳавзаси участкасининг ўртача балиқ маҳсулдорлиги;
- сув ҳавзаси участкасининг йиллик ижара ҳақи миқдори.
Талабгорларнинг танлов таклифлари жойлашган конвертлар:
Танловга ҳужжатлар, танлов ўтказилиши ҳақида эълон берилган кундан бошлаб ўттиз кун давомида, яъни 2023 йил 1 декабрь соат 18:00 га қадар Жамият маъмурий биносида қабул қилинади.