2023 йил 12 август куни “Шаҳрихонсой” ИТБ тасарруфидаги “Сегаза” гидроузели участкасида Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида сув хўжалиги объектлари атрофларига экилган дарахт кўчатларини парваришлаш ҳамда суғориш ишларини ташкил қилиш ва сув хўжалиги объектларида ёрдамчи хўжаликларни ривожлантириш масалалари бўйича амалий семинар ўтказилди. Унда ирригация тизими бошқармалари ва туман ирригация бўлимларининг касаба уюшмаси раислари ҳамда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси бўйича бириктирилган масъул ходимлар иштирок этди.
Семинарда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида сув хўжалиги объектлари атрофларига экилган дарахт кўчатларини парваришлаш ҳамда суғориш ишларини ташкил қилиш, сув хўжалиги объектларида ёрдамчи хўжаликларни ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар танқидий-таҳлилий муҳокама этилиб, келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.
Норин-Қорадарё ИТҲБ матбуот хизмати