Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси томонидан Китоб тумани ирригация бўлимига қарашли «Макрид» сувчилар уйида семинар ўтказилди.
Семинарда «Сув хўжалигини молиялаштириш ҳамда ривожлантириш жамғармасига пул маблағларини тушириш масаласи» муҳокама қилинди.
Йиғилганларга махсус хизмат фаолиятини самарали йўлга қўйиш ҳамда ёрдамчи хўжаликни ривожлантириш орқал жамғармага пул тушириш масалалари бўйича кўрсатмалар берилди.
Аму-Қашқадарё ИТҲБ матбуот хизмати