Мустақиллигимизнинг 32 йиллиги нишонланадиган улуғ байрам нишонланашига оз фурсат қолмоқда. Сирдарё-Сўх ирригация тизимлари ҳавза бошқармасининг барча тизимларида бу қутлуғ байрамни нишонлаш учун ҳар томонлама пухта тайёргарлик ишлари авж олдирилаётир. Тизим ташкилотлари ўртасида байрамолди ободончилик, кўкаламзорлаштириш, безаш, ёрдамчи хўжалик ишларини ташкил этиш бўйича кўрик-танлов эълон қилинган. Ғолиб деб топилганлар байрам арафасида “Фахрий ёрлиқ” ва қимматбаҳо совғалар билан мукофотланади.
– Тасарруфимизда 20 та канал ва сой, 285 та гидротехника иншооти мавжуд, – дейди “Исфайрам-Шоҳимардон” ИТБ бошлиғи Сирожиддин Умаров. – Канал ва сойларнинг умумий узунлиги 176,9 километрни ташкил қилади. Ушбу канал ва сойларнинг 50 километрдан зиёд қисми ва 100 дан ошиқ гидротехника иншоотлари аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларига туташ ҳудудларда жойлашганлиги учун тозаланиб, ободонлаштирилмоқда. Бугунги кунга келиб белгиланган режанинг 90 фоизи бажарилди. Кўринадиган жойларга мустақиллигимизни тараннум этувчи паннолар, ҳикматли сўзлар ёзилган паннолар ўрнатилди.
Ҳамиджон БУРҲОНОВ,
Сирдарё-Сўх ИТҲБ матбуот котиби