Сув хўжалиги вазирлигининг вазифа ва функцияларини амалга оширишда ижро интизоми муҳим ўрин эгаллайди. Вазирликка келиб тушаётган ҳар бир ҳужжатни рўйхатга олиш ва унинг ижро муддатини белгилаш қатъий тартиб асосида амалга оширилади. Ҳужжатларнинг ижро этилиши устидан назоратни ташкил қилиш ҳам тизимли йўлга қўйилган бўлиб, ҳар бир топшириқнинг ўз вақтида ижро этилиши эътиборда бўлади.
Бугун сув хўжалиги вазирлигида ижро интизомини янада самарали ташкил этиш, ходимларнинг ижро йўналишидаги билим ва кўникмаларини ошириш бўйича семинар-тренинг ўтказилди. Тадбирда Вазирлар Маҳкамаси ва Адлия вазирлигидан масъул ходимлар, вазирлик аппаратининг бошқарма бошлиқлари, тизим ташкилотлари мутахассислари қатнашди. Шунингдек, онлайн тарзда ҳудудлардаги сув хўжалиги ташкилотлари раҳбарларининг ижро интизомига масъул ўринбосарлари, ижро мониторингини юритиш ва ижро интизомига риоя этилишини, ҳужжатлар билан, шу жумладан, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш, Кадрлар ҳамда ахборот-коммуникацияни ривожлантириш масалалари бўйича масъул ходимлари ва ҳуқуқшуносларидан иборат жами 1000 дан зиёд киши иштирок этди.
Семинар-тренингда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сонли қарори ижросини сўзсиз таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқлари бажарилишининг назоратини амалга оширувчи “Ijro.gov.uz” ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизимининг янги талқиндаги “edo.ijro.uz” ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизимини жорий қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Тизим ташкилотларида ижро интизомини янада самарали ташкил этиш, бу борада йўл қўйилаётган хато ва камчиликлар ва қолоқликларни зудлик билан бартараф этиш юзасидан бошқарувнинг барча даражадаги раҳбар ва мутахассисларнинг шахсий масъулияти ва жавобгарлигини кучайтириш бўйича топшириқлар берилди.
Ахборот хизмати