Ғиждувон туманидаги “Хархур” гидроузелида бўлиб ўтган семинарда гидроиншоотнинг хавфсизлиги таъминлаш, таъмирлаш-тиклаш ишларининг бориши муҳокама этилди. Унда мутасадди ташкилотлар масъуллари, соҳа мутахассислари иштирок этди.
Семинарда сўзга чиққанлар гидротехника иншоотларидан самарали фойдаланиш, сувнинг ҳисобини юритиш ва гидротехника иншоотларидан фойдаланишда хавфсизлик бўйича қоидаларга риоя қилиниши зарурлиги хусусида тўхталиб ўтишди.
Семинарда гидроиншоотларнинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича зийракликни ошириш, мавжуд камчиликларни бартараф этиш, техник ҳолатларини доимий таҳлил қилиб бориш, гидроиншоотни бошқариш ва сув тақсимлаш жараёнини ахборотлаштириш, ҳудудни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш борасида масъулларга тегишли тавсиялар берилди.
Аму-Бухоро ИТҲБ матбуот котиби