Жорий йилнинг 15 сентябрь куни Норин-Қорадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармасига қарашли, Андижон туманида жойлашган “Бақалиқ-1” насос станциясида электр энергиясини тежаш бўйича амалий семинар ўтказилди.
Семинарда насос станцияларида электр энергиясини тежаш, ундан самарали фойдаланиш, электродвигателларни мунтазам назорат қилиш, уларга тежамкор ускуналарни ўрнатиш ҳамда агрегатлар таъмирини ўз вақтида олиб бориш, ишчи-ходимларнинг техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиши ва уларга шароит яратиб бериш бўйича олиб борилаётган ишлар муҳокама қилиниб, масъулларга керакли тавсия ва топшириқлар берилди.
Норин-Қорадарё ИТҲБ матбуот хизмати