Оқолтин туманида сув хўжалиги соҳасини молиялаштириш ва ривожлантириш жамғармаларига пул тушириш бўйича амалий семинар ташкил этилди. Унда тизим ташкилотларининг бош ҳисобчилари қатнашди.
Таъкидланганидек, Қуйи Сирдарё ИТҲБ ва унинг тасарруфидаги ташкилотларнинг ривожлантириш жамғармасига маблағ тушириш режаси 2023 йил тўққиз ойи учун 1 млрд. 106 млн. сўм бўлиб, бугунги кунгача 979,1 млн. сўм, жумладан, 8–14 сентябрь кунлари 143,7 млн. сўм маблағ туширилган.
Бюджет маблағлари тўққиз ойлик режаси 78,5 млрд. сўм, шу жумладан 4-гуруҳ маблағлари 47,2 млрд. сўм режалаштирилган бўлиб, 14 сентябр ҳолатига 68,9 млрд. сўм (87,8%), 4-гуруҳ маблағлари 39,7 млрд. сўм (84,1%) маблағ ишлатилган. Ишлатилмаган 7,5 млрд. сўм 4-гуруҳ маблағларинининг 7,3 млн. сўми шартномалар билан бириктирилган бўлиб, биринчи даражали тўловлар тўлангандан сўнг, тўлиқ касса харажати амалга оширилади.
Юқоридаги масала юзасидан барча ташкилотларга бўш турган бино ва хоналарни ижара асосида тадбиркорларга бериш, ёрдамчи хўжаликда етиштирилган маҳсулотлардан ҳамда мавжуд машина ва механизмларга шартномалар тузиб, ривожлантириш жамғармасига маблағ туширишни кўпайтириш бўйича кўрсатма ва тавсиялар берилди.
Санжар Тошпўлатов,
Қуйи Сирдарё ИТҲБ матбуот котиби