Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, “Агробанк” АТБ ҳамда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети ҳамкорлигида ташкил этилаётган “Сувчилар мактаби” лойиҳаси доирасида Дарғара туманида семинар иш бошлади. Унда соҳага алоқадор ташкилот ва идораларнинг раҳбар ҳамда масъул ходимлари, кластер ва фермер хўжаликлари мутасаддилари иштирок этмоқда.
Семинар иштирокчиларига мамлакатимизда сув ресурсларидан самарали фойдаланишни таъминлаш, қишлоқ хўжалик экинларини етиштиришда сув тежайдиган технологиялар, хусусан, томчилатиб суғориш, ёмғирлатиб, пульсар суғориш тизимларини кенг жорий этиш ҳамда ушуб технологияларни жорий этганларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар хусусида атрофлича муълумот берилаётир.
Ҳамиджон БУРҲОНОВ,
Сирдарё-Сўх ИТҲБ матубуот котиби