Қизириқ тумани ирригация бўлимида ташкил этилган семинарда Сурхондарё вилояти сув хўжалиги ташкилотларида бюджет маблағларининг мақсадли сарфланиши, ривожлантириш жамғармаси ва махсус хизмат хазинасига маблағ тушириш масаласи муҳокама қилинди.
Семинарда Сурхондарё вилояти сув хўжалиги ташкилотларига маҳаллий бюджетдан ажратилган маблағларнинг мақсадли сарфланиши ҳамда ривожлантириш жамғармалари ҳисоб рақамларига маблағ тушуришни жадаллаштириш, белгиланган режа асосида машина-механизмлардан фойдаланиш, қора ва рангли металл парчалари чиқиндиларини топшириш ҳамда ҳимоя минтақаларидан фойдаланган ҳолда маблағ тушуришни ташкил этиш бўйича тавсия ва топшириқлар берилди.
Аму-Сурхон ИТҲБ матбуот хизмати