Жиззах бош насос станцияси бошқармаси ва вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамкорлигида “1-Жиззах” насос станциясида “Табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятлар содир бўлганда фуқаро муҳофазаси тузилмалари ва фавқулодда вазиятлар хизмати иштирокидаги ҳаракатлар” мавзуида махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди.
Тадбирда насос станциясида шартли равишда содир бўлган зилзила талафотларини бартараф этиш, жабрланганларни эвакуация қилиш ва оқибатларини зарарсизлантиришда ўзаро ҳамкорликдаги ҳаракатларини мувофиқлаштириш амалиёти машқ қилинди. Жабрланганлар қутқарилди, ишчи-хизматчилар эвакуация қилинди ва содир бўлган фавқулодда вазият оқибатлари тўлиқ бартараф этилди.
Махсус-тактик ўқув машқи натижалари “Чекланган тайёр”, дея баҳоланди.
Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати