Айни кунларда Фарғона вилояти сув хўжалиги тизимига кирувчи ташкилотларнинг ёрдамчи хўжаликлари ерларини тўқсонбосди экинлар экишга тайёрлаш ва турли уруғлар экиш ишлари жадал олиб борилмоқда. Жумладан, Фарғона вилояти сув омборларидан фойдаланиш бошқармаси тасарруфидаги “Қўрғонтепа” сув омборида ҳам буорадаги ишларга алоҳида эътибор берилаётир.
– Сув омбори ишчи-хизматчилари уч гектар майдонда боғ ташкил қилишган эди, – дейди Фарғона вилояти сув омборларидан фойдаланиш бошқармаси бошлиғи С.Ҳасанов. – Ундан олган ҳосилдан, 10 сотих ердан олинган картошкадан, 1 гектар ердаги буғдойдан ҳар бир ишловчи хонадонига бўлиб берилди ва ортгани сотилди. Шунингдек, улар беданачиликни ривожлантириш учун астойдил ҳаракат қилишяпти. Ҳозир уларнинг бош сони 200 бошга етди. Бугунги кунда бўш ерларни тайёрлаб, саримсоқпиёз, укроп, кашнич экишди.
Ҳамиджон БУРҲОНОВ,
Сирдарё-Сўх ИТҲБ матбуот котиби