Жорий йилнинг 18 сентябрь куни Боёвут туман ирригация бўлимида сув хўжалиги тизими ташкилотларини малакали, олий маълумотли кадрлар билан таъминлаш, юридик хизмат фаолиятини самарали йўлга қўйиш, ҳужжатлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш масалаларига бағишланган семинар ташкил этилди.
Иштирокчиларга ижро интизоми, ҳужжатлар билан ишлаш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди. Шунингдек, келиб тушган муожаатларни ўз вақтида ўрганиш ҳамда қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўймаслик хусусида ҳам тўхталиб ўтилди.
Семинарда бўш ўринларга иқтидорли ёшларни таклиф этиш ҳамда устозларга бириктирган ҳолда “устоз-шогирд” анъаналарини давом эттириш лозимлиги таъкидланди.
Семинарда, сўнгги йилларда иқлимнинг глобал ўзгариши натижасида кузатилаётган сув танқислигининг салбий таъсирини юмшатиш максадида сув ресурсларини бошқариш, уларнинг ҳисоби ва ҳисоботини юритиш ҳамда сув муносабатларини янада такомиллаштириш, шунингдек, сувдан тежамли ва самарали фойдаланиш юзасидан мамлакатимизда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётгани қайд этил.
Юқоридаги масалалар юзасидан масъулларга зарурий кўрсатма ва тавсиялар берилди.
Санжар Тошпўлатов,
Қуйи Сирдарё ИТҲБ матбуот котиби