Аслида сув хўжалиги тизими ишчи-ходимлари учун йилнинг тўрт фасли ҳам бирдек иш мавсуми саналади. Айниқса, куз-қиш фасли бухоролик сувчилардан ҳар бир ишга ўзига хос масъулият билан ёндашишни, таъбир жоиз бўлса, бир қадар машаққат чекишни талаб этади. Сабаби, бу даврда улар экин ерларига сув етказиб бериш билан бир қаторда сув хўжалиги иншоотлари, канал ва ариқларни ишчи ҳолатига келтириш, таъмирлаш ишлари билан банд бўлишади.
Айни кунларда Жондор туманидаги “Авгир”, “Далмунобод-2”, Ромитан туманидаги “Чавкар”, “Муғиён”, “Ромитан”, Когон туманидаги “Ябон”, Шофиркон туманидаги “Талисафед” каналларида таъмирлаш-тиклаш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда.
Туман ирригация бўлимлари томонидан сув иншоотларида қўл кучи билан амалга ошириладиган ишлар ҳам эътибордан четда қолаётгани йўқ. Шу кунларда бу борадаги ишлар Ғиждувон ва Бухоро туманларидаги “Султонобод” ва “Чорбакр” каналларида давом этаяпти.
Аму-Бухоро ИТҲБ матбуот хизмати