Сайхунобод туманида давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини шакллантирилиши ва сув хўжалиги объектларида рақамлаштириш ишларининг таҳлилига бағишланган семинар ўтказилди.
Семинарда таъкидланганидек, Сайхунобод туманида жойлашган “Шўрўзак” насос станцияси 2019 йил ишга тушурилган бўлиб, 2 дона насос агрегатига эга ва 560 гектар экин ер майдонларини сув билан таъминлайди.
Иштирокчиларга давлат хусусий шериклик лойиҳаларини шакллантириш ва уларни жорий этиш тартиби ҳамда сувдан оқилона фойдаланишда рақамли технологияларни қўллаш бўйича маълумот берилди.
Ушбу насос станция давлат хусусий шериклик шартлари асосида ташаббускор – “Polytex Sirdaryo” масъулияти чекланган жамиятига 10 йил муддатга фойдаланишга берилмоқда.
Таъкидландики, сув хўжалигини рақамлаштириш, сув ресурсларини оқилона бошқариш ва фойдаланиш тизимини такомиллаштириш ва сув истеъмоли ҳисобини юритишда “Smart Water” (“Ақлли сув”) ва шу каби тадбирлар белгилаб берилган.
Санжар Тошпўлатов,
Қуйи Сирдарё ИТҲБ матбуот котиби