Жорий йилда Жиззах вилояти сув хўжалиги тармоқларига жами 174 дона "Дайвер" қурилмаларини ўрнатиш режалаштирилган. Бугунгача бу борадаги режа ортиғи билан уддаланди: 182 дона қурилма учун шартномалар тузилиб, уларнинг 175 донаси техник шартларга амал қилинган ҳолда белгиланган нуқталарга ўрнатилди.
Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ ҳузуридаги Мелиоратив экспедициянинг Пахтакор тумани бўлимида ташкил этилган семинарда ўрнатилган ана шундай қурилмалардан тўғри ва самарали фойдаланиш йўллари ҳақида қўшимча маълумотлар берилди. “Ақлли” жиҳозлардан олинаётган маълумотларни қайта ишлаш, уларни Сув хўжалиги вазирлиги серверига интеграция қилиш тартиблари эслатиб ўтилди.
Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати