Сув хўжалиги объектларини рақамлаштириш масаласи Ўзбекистон тумани ирригация бўлимида бугун бўлиб ўтган навбатдаги ўқув семинарининг асосий мавзуси бўлди.
Тадбир иштирокчиларига сув ресурслари сатҳи ва сарф кўрсаткичларини онлайн мониторинг қилиш имкониятини берувчи қурилмаларни тайёрлаш ва ўрнатиш ҳамда қурилма тўғрисида умумий маълумотлар, уларга қўйилган талаблар, қурилма таркиби, бошқариш мосламаси ва бўлиши керак бўлган мосламалари, ишни бажариш учун қўйиладиган талаблар, ишончлилик шартлари йўналишлари афзаликлари, қулайликлари тўғрисида тушунча бериб ўтилди.
Шундан кейин амалий машғулот бўлди. Берилган саволларга жавоблар қайтарилди.
Ҳамиджон БУРҲОНОВ,
Сирдарё-Сўх ИТҲБ матбуот котиби