“Коза” – Бухоро вилоятидаги йирик сув тақсимлаш иншоотларидан бири. Мазкур иншоот орқали Ромитан, Пешку, Жондор ва Вобкент туманларининг экин майдонларига обиҳаёт етказиб берилади.
Айни кунларда аҳил меҳнат жамоаси куз-қиш мавсумида белгиланган таъмирлаш-тиклаш ва ободонлаштириш ишларини бошлаб юборишган. Ишчи-ходимларнинг кучи билан иншоот атрофини тозалаш, ускуналарни таъмирлаш ва бўяш ишлари олиб борилаяпти. Бундан ташқари, ёрдамчи хўжаликнинг 1 гектардан зиёд ер майдонига кузги буғдой ва тўқсонбости экинлар экиляпти. Шунингдек, 1 минг туп ток қаламчалари ҳам тайёрлаб қўйилган.
Аму-Бухоро ИТҲБ матбуот хизмати