Жорий йилда Аму-Сурхон ИТҲБ ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармаси тасарруфидаги 16 та насос станциясини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида хусусий тадбиркорлар бошқарувига бериш режалаштирилган. Музработ тумани «Янгиобод» ҳудудидаги фермер хўжаликларининг қарийб 200 гектар экин майдонлари, мевали боғ-токзорларини ҳамда аҳоли томорқаларига сув етказиб берадиган «Янгиобод-3» насос станцияси ҳам хусусий шериклар бошқарувига ўтказиладиган объектлардан биридир.
Музработ туманидаги «Янгиобод-3» насос станциясида ўтказилган семинарда тумандаги барча насос станциялари раҳбару ходимлари, туман ирригаторлари, «SCT Cluster Sholi» МЧЖ ходимлари қатнашди.
Семинар иштирокчиларига давлат-хусусий шериклик шартлари, лойиҳа объектларини танлаб олиш, лойиҳага тегишли ҳужжатларни ишлаб чиқиш, лойиҳа концепциясини тасдиқлаш ва баҳолаш ҳужжатларини тайёрлаш юзасидан батафсил ахборот берилди. Шуингдек, ўтган йиллар мобайнида фермер хўжаликларига берилган мелиоратив тик қудуқлар ва насос станцияларини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида топширилганлиги, хусусий шериклар томонидан киритилган инвестиция маблағлари хусусида тўлиқ маълумот берилиб, давлат-хусусий шерикликнинг ўзига хос афзалликлари тўғрисида айтиб ўтилди.
Аму-Сурхон ИТҲБ матбуот хизмати