Беруний туманидаги “НАПЭ-30” насос станциясида сув хўжалиги соҳасида давлат-хусусий шерикликни жорий этиш, хусусан, насос станцияларни талабгор хусусий шерикларга битим орқали бериш ва уларнинг инвестиция мажбуриятларини бажариш масаласи юзасидан семинар ўтказилди.
Тадбирда “НАПЭ-30” насос стансияси “Навоий қайир” фермер хўжалиги томонидан 2021 йилда 355 миллион сўм инвестиция киритиш шартлари билан давлат-хусусий шерик шартлари асосида берилгалиги, бугунги кунгача хусусий шерик томонидан 147 миллион сўмлик инвестиция мажбуряти бажарилгани таъкидланди. Шунингдек, “Навоий қайир” фермер хўжалигига инвестиция мажбуриятини бажариш бўйича кўрсатмалар берилди.
Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги
вазирлиги матбуот хизмати