Шароф Рашидов тумани ирригация бўлимида “Ақлли сув” қурилмаларини интеграция қилиш жараёнида йўл қўйилиши мумкин бўлган хато ва камчиликларни бартараф қилиш мавзуида семинар ташкил этилди.
Семинарда жорий йилда туман ирригация бўлими томонидан 17 дона “Ақлли сув” технологияларини ўрнатиш, уларни Сув хўжалиги вазирлиги серверига интеграция қилиш вазифаси юклатилгани ва бу топшириқ тўлиқ бажарилгани айтиб ўтилди.
Семинар иштирокчиларига ана шу технологияларни ишлатишда юзага келиши мумкин бўлган эҳтимолий носозликларни бартараф қилишда қандай йўл тутилиши юзасидан тушунча ва тавсиялар берилди.
Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати