Бухоро вилоятида келгуси йил ҳосили учун экилаётган ғалла экинларининг 7 минг гектарида ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий этиш режалаштирилган. Айни кунгача 1 минг гектардан зиёд майдонда мазкур технологияни қўллаш мақсадида пудрат шартномалари тузилиб, қурилиш ишлари бошлаб юборилди. Жумладан, 10 октябрь куни Вобкент, Когон, Қоракўл, Қоровулбзор, Олот ва Ромитан туманларида бу борада кўргазмали семинарлар ташкил этилди.
– Ғалла майдонларини ёмғирлатиб суғоришга фермер ва кластер корхоналари катта қизиқиш билдирмоқда, – дейди Аму-Бухоро ИТҲБ бошлиғининг биринчи ўринбосари Отабек Абдиев. – Ғалла майдонларини замонавий технологиялар ёрдамида суғориш сув тежашда муҳим ўрин тутади.
Аму-Бухоро ИТҲБ матбуот хизмати