Марказий Фарғона чўлининг қоқ ўртасига жойлашган Улуғнор туманида экин майдонларини соғломлаштиришда ўзига хос тажриба мактаби яратилган бўлиб, тупроқ шариотидан келиб чиққан ҳолда пол ёки чуқур пушта олинади ва шундан сўнг сувга тўйинтириш бошланади.
Норин-Қорадарё ИТҲБ ҳузуридаги Мелиоратив экспедиция бошлиғи М.Якуббековнинг таъкидлашича, айни кунларда ушбу ҳудудда ер ости сувларини қочириш бўйича тадбирлар амалга оширилмоқда. Соҳа мутахассисларининг ҳисоб-китобига кўра, келгуси йил экин-тикин ишлари бошланганга қадар 3829 гектар майдонда шўр ювиш ишларини ўтказиш зарур. Жумладан, “Улуғнорда омадли келажак”, “Мамажон бува”, “Улуғнорда Алибек”, “Улуғнорда Шерзодбек” ва яна бошқа қатор фермер хўжаликларининг ер майдонларида пол олиниб, шур ювиш ишлари бошланмоқда.
Норин-Қорадарё ИТҲБ матбуот хизмати