Жорий йилнинг 23–24 ноябрь кунлари Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда “Фарғона водийсида сув ресурсларини бошқариш. 2-босқич” лойиҳаси томонидан оммавий ахборот воситалари вакиллари учун Андижон ва Фарғона вилоятларига медиа-тур уюштирилди. Унда Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси дастур менежери Александр Зенебе, лойиҳа экспертлари, республика ва маҳаллий ОАВ вакиллари қатнашди.
Иштирокчилар Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти Андижон илмий тажриба станциясининг кўргазмали майдонида ҳамда Фарғона вилояти Қувасой шаҳридаги “Кўпайсинобод” фермер хўжалигида бўлдилар.
Жаҳон банки иштирокидаги “Фарғона водийсида сув ресурсларини бошқариш. 2-босқич” лойиҳасининг умумий қиймати 228 млн. АҚШ долларни ташкил этади.
Медиа-тур иштирокчилари қишлоқ хўжалигида сувни тежовчи технологияларни амалда қўллаш тажрибаси ҳамда лойиҳа доирасида эришилган натижалар билан танишдилар.
Ахборот хизмати