Қуйи Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси тизимида яна битта янгиликка қул ўрилиб, Айдар-Арнасой кўллари тизимида сув сатҳини кескин тушиб кетишини олдини олиш, кўл сувининг минерализациясини янада яхшилаш, балиқчилик соҳасини ривожлантириш мақсадида Мирзаобод туманидаги "Сардоба" коллекторида қурилиш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
Бу эса, Айдаркўлга “Дўстлик” канали орқали йилига 300 миллион куб метр сув йўналтириш имконини беради. Бунинг учун давлат бюджетидан 100 миллиард сўм, шундан бошқа хизматлар учун 7 миллиард сўм, қурилиш ва монтаж ишларига 92,6 миллиард сўм пул маблағи йўналтирилди.
Умумий узунлиги 16, 100 км бўлган тўйинтирувчи каналнинг 8,31 километрида реконструкция тиклаш ишлари амалга оширилиб, 10 метрга 6 метрли 4 та, 10 метрга 15 метрли 2 та кўприк янгитдан қурилиб, фойдаланишга топширилди.
Қуйи Сирдарё ИТҲБ матбуот хизмати