Бугунги кунда Учқўрғон туманида мавжуд насос станциялари, канал ва коллектор тармоқларини модернизация қилиш орқали сувни тежаш, оби ҳаётни етказиш харажатларини қисқартириш бўйича ҳаракатлар изчил давом эттирилмоқда.
Айни йўналишда бажарилаётган ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида Наманган вилояти ҳокими Ш.Абдураззоқов бошчилигидаги ишчи гуруҳи Учқўрғон туманида бўлди.
Ишчи гуруҳ фермер хўжаликлари томонидан бетонлаштирилган ҳудудларни кўздан кечириб, унинг қирғоқ қисмларида дарахт кўчатларини экиш, қолган ички тармоқларни ҳам тозалаш ва бетонлаштириш бўйича масъулларга топшириқлар берди.
Mаълумот учун: Учқўрғон туманида фермер хўжаликлари балансида жами 1053 км ички тармоқ ариқлари мавжуд. Шундан ҳозирги кунда 40 км ариқлар бетонлаштирилган.
Норин-Сирдарё ИТҲБ матбуот хизмати