Бухорода ирригация-мелиорация объектларини қуриш ва реконстукция қилиш ишларида белгиланган режа кўрсаткичларининг ижроси муҳокамасига бағишланган семинар ташкил этилди. Унда соҳа масъуллари, сув хўжалиги объектларда қурилиш ва реконструкция ишларини олиб бораётган пудрат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда лойиҳачилар иштирок этди.
Семинарда Аму-Бухоро ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғи Э.Файзиллаев сўзга чиқиб, вилоятда вегетация мавсуми бошлангунча 43,4 км узунликдаги хўжаликлараро каналлар, шунингдек, фермер ва кластер корхоналари томонидан 1200 км узунликдаги ички суғориш тармоқларини бетонлаштириш режалаштирилганлиги, бугунги кунгача фермер ва кластер корхоналари томонидан 183,3 км узунликдаги ички тармоқлари бетонлаштирилганлигини таъкидлади.
Ички ариқларни бетонлаштириш ишларини ташкил этиш ва кузги-қишки мавсумда амалга оширилаётган ирригация-мелиорация тадбрлари талаб даражада эмаслиги қайд этилди.
Хўжаликлараро каналларни бетонлаштириш ишларни бориши бўйича “Бухоросувқурилишинвест” ДМ раҳбари О.Қодиров сўзга чиқиб, жорий йилнинг вегетация мавсумигача 9 та объект, шундан биттаси йилдан йилга ўтувчи объект (8 та объектда 43,4 км)ни бетонлаштириш режалаштирилган бўлиб, ҳозирги кунда 6,3 км узунликдаги каналлар бетонлаштирилгани ҳақида ахборот берди.
Жумладан, Бухоро туманидаги 10,6 км узунликдаги “Чорбакр” ва “Шохруд” каналларини реконструкция қилиш ишлари бошланган бўлиб, ҳозирги кунга қадар 2,3 км узунликдаги қисмида 6400 м3 тупроқ ишлари ҳамда 1,2 км узунлидаги қисмида 415 м3 бетон ишлари бажарилганлиги, объектда 80 нафар ишчи-ходим ҳамда 19 дона машина-механизмлар жалб этилган.
Кун тартибидаги навбатдаги масала бўйича сўзга чиққан Аму-Бухоро ИТҲБ бошлиғининг ўринбосари А.Рўзиевнинг таъкидлашича, 2023–2024 йиллар куз-қиш даврида 390 км узунликдаги каналларни тозалаш, 227 дона гидротехника иншооти ва 186 дона гидропостни таъмирлаш, 12350 км узунликдаги кластерлар ва фермер хўжаликлари ҳисобидаги хўжалик ички ариқларни тозалаш, 720 дона гидротехник иншоотлари ва 825 дона гидропостларни таъмирлаш ишлари белгиланган бўлиб, амалда 251 км узунликдаги каналларни тозалаш, 186 дона гидротехника иншооти ва 150 дона гидропостни таъмирлаш, кластерлар ва фермер хўжаликлари ҳисобидаги 9191,9 км узунликдаги хўжалик ички ариқлар тозалаш, 490 дона гидротехника иншоот ва 540 дона гидропостни таъмирлаш амалга оширилган.
Cуғориладиган ерларни мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича 2023 йилги Давлат дастури доирасида ўтказилган мелиоратив тадбирлар натижасида суғориладиган ерларни шўрланиш даражаси кучли шўрланган ерлар 155 гектарга, ўрта шўрланган ерлар 393 гектарга ва кам шўрланган ералар эса 1320 гектарга камайган. Ўтган йилнинг шу кунидагига нисбатан ер ости сизот сувларнинг жойлашиш сатҳи 1,7 метрдан 2,7 метрга пасайишага эришилган.
Аму-Бухоро ИТҲБ ҳузуридаги Мелиоратив экспедиция ҳисобида 358 та мелиоратив объект мавжуд бўлиб, ҳозирги кунгача улардан 210 тасининг кадастр ҳужжатлари шакллантирил. Шундан 210 та коллектор давлат кадастр рўйхатидан ўтказилган. Қолган объектлар давлат кадастр рўйхатидан ўтказилмаган.
Семинарда мавжуд муаммоларни бартараф этиш, ишларни янада жадаллаштириш юзасидан аниқ кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Аму-Бухоро ИТҲБ матбуот хизмати