Айни кунларда Қоракўл туманида ирригация-мелиорация тармоқларида иш қизғин давом этмоқда. Жумладан, умумий узунлиги 139 километрга тенг ички тармоқ ариқларини бетонлаштириш чора-тадбирлари жадаллик билан олиб борилмоқда.
– Туманимизда ички суғориш тармоқларининг умумий узунлиги 1850 километрни ташкил этади, – дейди туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Турғун Бобоқулов. – Суғориш ишлари бошлангунга қадар фермер хўжаликлари томонидан 139 километр узунликдаги ариқлар бетонлаштирилади. Жумладан, “Зиёрат” ариғининг 2 километр масофадаги ўзани техника ва қўл кучи ёрдамида тозаланиб, бетонлаштириш ишлари жадал суръатда олиб борилмоқда.
Шунингдек, тумандаги “Самад Бешим”, “Кумуш калава агро”, “Жонибек Абдусалом ўғли”, “Ғофур Раззоқ”, “Фазлиддин Қиличбек”, “Латиф Карим барҳаёт”, “Қоракўл Исломжон Раҳмон”, “Миришкор Мирзабек”, “Ҳамро Ҳафиз замини”, “Аслиддин обод замини”, “Қувват Рустам Азима”, “Мулло Қилич бобо”, “Жиғачи Омад Тузкон”, “Ойбек Шахобиддин пахтакор” каби фермер хўжаликларида ҳам ички хўжаликлараро ариқларни бетонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Бу келгуси деҳқончилик мавсумида экин ерларига обиҳаётнинг равон ва ортиқча исрофгарчиликсиз етиб боришини таъминлайди.
Аму-Бухоро ИТҲБ матбуот хизмати