Жорий йилнинг 30 январь куни Сув хўжалиги вазири ўринбосари Р.Қаршиев Избоскан туманида сайёр қабул ўтказди. Сайёр қабулга фермерлар ва кластер раҳбарлари ҳамда фаоллар иштирок этди.
Сайёр қабул давомидаги ҳар бир мурожаат чуқур ўрганилиб, масаланинг туб мазмун-моҳиятига кириб борилди. Жумладан, “Чек-ёр” ҳудудидаги давлат-хусусий шериклик асосида хусусий секторга берилган насос билан суғоришда фермер хўжаликлари бир қатор муаммоларга дуч келаётганлигини билдиришди. Ушбу мурожаатни ўрганиш ва зарур чоралар кўриш бўйича мутасаддиларга керакли топшириқлар берилди.
Бундан ташқари, ариқ ва каналларни бетонлаш, зовурларни тозалаш, дренаж тизимидаги муаммолар, экинларни суғориш, томчилатиб суғориш тизимида пудратчи ташкилотлар ўртасидаги тушунмовчиликлар, шартнома шартларини бажармаслик ҳолатлари каби йўналишлардаги мурожаатлар кўриб чиқилди.
Норин-Қорадарё ИТҲБ матбуот хизмати