Сув хўжалиги вазири ўринбосари Д.Ходжиахмедов Зомин туманида сайёр қабул ўтказди. Тадбир ишига туман ирригация ва мелиорация бўлимлари, “Зомин” сув омбори ишчи-ходимлари, меҳнат фахрийси бўлган мироблар, ёшлар вакиллари таклиф этилди.
Самимий ва ошкора мулоқот кўринишини олган қабул аввалида Д.Ходжиахмедов давлат раҳбарининг шу йил 5 январда қабул қилган “Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳақидаги фикр-мулоҳазаларини баён қилди. Президентнинг ушбу қарори сув хўжалиги ривожи ва истиқболини белгилаб берган тарихий ҳужжат бўлганлигини таъкидлади.
Вазир ўринбосари шундан сўнг сув хўжалигида меҳнат қилиб келаётган минглаб юртдошларимизнинг самарали меҳнат қилиши, ишдан бўш дамларини мазмунли ўтказишлари учун шарт шароиттлар яратиш зарурлиги ҳақида сўз юритди. Ташкилотларнинг ёрдамчи хўжаликларини кенгайтириш, сув йўллари ва гидроиншоотлар атрофларидаги бўш турган ерларни деҳқончилик учун ажратиб бериш орқали ишчи-ходимлар даромадини оширишга эришиш мақсадга мувофиқлигини қайд қилиб ўтди.
Д.Ходжиахмедов Жиззах вилоятига бўлган хизмат сафари давомида Зомин тоғлари этакларида барпо этилаётган узумзорда томчилатиб суғориш технологияларини жорий этиш борасида амалга оширилаётган ишларнинг боришини кўздан кечирди.
Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати