Чирчиқ-Оҳангарон ИТҲБ ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармаси тасарруфидаги, Янгийўл туманида жойлашган “Шўралисой” насос станциясида ўқув семинари ўтказилди.
Семинарда таъкидланганидек, мазкур насос станциясида 3 дона насос агрегати мавжуд бўлиб, уларга 4 нафар ишчи-ходим меҳнат қилади. Насос станциясининг умумий сув чиқариш қуввати 1,0 м3/сек. ни ташкил этади. Насос станциясига бириктирилган майдон 895 гектарни ташкил этади.
Семинарда электр энергияси истеъмоли ҳамда уни тежаш, насос станцияларини таъмирлаш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳамда рақамли технологияларни жорий этиш борасидаги ишлар муҳокама қилинди. Шунингдек, давлат-хусусий шериклик муносабатларини такомиллаштириш, ёрдамчи хўжаликларни ривожлантириш, мутахассис-ходимларнинг малакасини ошириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масалаларига эътибор қаратилди.
Чирчиқ-Оҳангарон ИТҲБ матбуот хизмати