Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармаси тасарруфидаги бўлган, Ш.Рашидов тумани ҳудудида жойлашган “Яшил воҳа” насос станцияси 2023 йилнинг сўнгги ойларида давлат-хусусий шериклик лойиҳаси асосида хусусий тадбиркор бошқарувига ўтказилди.
Ушбу объектда ташкил этилган семинарда лойиҳани талаб даражасида амалга ошириш борасида сўз борди. Тадбир иштирокчиларига давлат-хусусий шериклик лойиҳаси шартлари, лойиҳа объектини бошқариш, унга тегишли ҳужжатлар билан ишлаш борасида батафсил маълумотлар берилди.
– Кейинги уч-тўрт йил давомида вилоятимиз бўйича да 14 та лойиҳа доирасида 20 та насос станцияси ва 22 та суғориш қудуғи давлат-хусусий шерикликка берилди, – деди Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини шакллантириш ва жорий этиш бўлими бошлиғи Ш.Миртозаев. – Бугунги кунда ушбу объектлар фаолиятида ижобий кўрсаткичлар қайд этилаётир.
Семинарда “Яшил воҳа” насос станциясини ўз бошқарувига олган ташаббускор – “Султонбек Наврўз” фермер хўжалиги вакиллари томонидан лойиҳа доирасида амалга оширилаётган юмушлар ҳақида атрофлича маълумот берди.
Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати