Ангор тумани «Сув етказиб бериш хизмати» ДМ идорасида ёрдамчи хўжаликни янада ривожлантириш, жумладан, қорамол, қўй-эчки, товуқлар бош сонини кўпайтириш, сув хўжалиги бино ва иншоотлари атрофини ободонлаштириш, дарахт кўчатлари экишни давом эттириш, ходимларнинг дунёқарашини кенгайтириш ва уларни мамлакатимизда бўлаётган ислоҳотлардан хабардорлигини ошириш мақсадида матбуот хизмати билан ҳамкорлик қилиш, газета-журналларга обуна бўлиш мавзусида семинар ташкил қилинди.
Семинар иштирокчилари гидроучасткалар ва каналлар бўйидаги бўш ерларда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштирш жараёнлари танишилди. Аммо бостирмалар бўлсада, қорамол, қўй-эчки, товуқлар камлиги, чорва бош сонини кўпайтириб, ирригаторларни байрамларда гўшт, тухум билан таъминлаш учун ҳар икки тармоқни ривожлантириш тавсия қилинди.
Ўтган йилнинг баҳору кузида экилган мевали ва манзарали дарахтларни суғориш, озиқлантириш, чорва моллари пайҳонидан асраш, айни ҳозир каналлар атрофи ва гидроучасткалардаги бўш ерларга кўчат экиш, куз ойларида ўтқазиш учун қаламчалар тайёрлашни жадаллаштириш топшириғи берилди. Ирригаторларнинг маоши камлиги учун деярли ҳеч бир ходим газета ёки журналга обуна бўлмаган. Давлат муассасаси раҳбари ва ҳисобчига ташкилотнинг «Маънавият хонаси»да бир неча номдаги газета-журналлар тахлами бўлиши, бунинг учун йилнинг қолган даври учун ташкилотнинг ривожлантириш жамғармаси маблағидан обунани расмийлаштиришга маблағ ажратиш топшириғи берилди. Ташкилот «Маънавият хонаси»да турли адабиётлар, газета-журналлар тахлами турса, ходимлар бўш вақтда мутолаа билан шуғулланиши таъкидланди.
Аму-Сурхон ИТҲБ матбуот хизмати