Аму-Сурхон ИТҲБ раҳбарияти ташаббуси билан Ангор туманидаги «Мустақиллик XXI аср» ҳудудининг «Қорақир» участкаси ҳамда М.Азизов ҳудудидаги «Ангор замини» кластерига қарашли далаларнинг четидан ўтган канал ва коллекторларда ҳашар уюштирилди.
Ҳашарда Ангор, Термиз, Жарқўрғон туманлари «Сув етказиб бериш хизмати» ДМ ва шу туманларнинг мелиоратив участкалари, шунингдек, «Сурхон»-«Шеробод» ҳамда «Аму-Занг» ирригация тизим бошқармаларининг жами 100 нафари ходими иштирок этди.
Эрталабдан кун ботгунча давом этган ҳашарда ирригатор ва мелиораторлар қўл кучи билан каналлар ва коллекторлар ичи ва икки ёни қамиш, ғуммай ва бошқа бегона ўтлардан тозаланди ҳамда минг туп мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди, 800 туп тут, тол, терак, жийда қаламчалари ўтқазилди.
Аму-Сурхон ИТҲБ матбуот хизмати