Чирчиқ-Оҳангарон ИТҲБ ҳузуридаги Насос станцияси ва энергия бошқармаси тасарруфидаги, Паркент туманида жойлашган “Дўстлик” насос станциясида электр энергиясини тежаш бўйича амалий семинар ўтказилди. Унда туман насос станциялари бўлими ҳамда йирик насос станциялари бошлиқлари ва соҳа мутахассислари иштирок этди.
Семинарда бу йилги суғориш мавсумини беталафот ўтказиш ҳамда вегетация даврида электр энергиясини тежаш, электродвигателларни мунтазам назорат қилиш, уларга тежамкор ускуналарни ўрнатиш ҳамда агрегатлар таъмирини ўз вақтида олиб бориш, ишчи-ходимларнинг техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиши бўйича олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди.
Семинар якунида мутахассислар томонидан насос станциялари учун ажратилган электр энергиясини лимит доирасида ишлатиш ҳамда ўрнатилган энерго тежамкор қурилмалар ҳисобидан электр энергияни иқтисод қилиш бўйича керакли кўрсатма ва маслаҳатлар берилди.
Чирчиқ-Оҳангарон ИТҲБ матбуот хизмати