Бугун Бухоро туманидаги «Панжа» сув тақсимлаш иншоотида Сув хўжалиги вазири Ш.Хамраев вилоятдаги сув хўжалиги тизими ташкилотлари раҳбар ва мутахассислари билан учрашди. Унда куз-қиш мавсумида вилоят сув хўжалиги тизимида амалга оширилган ишлар, жумладан, ирригация-мелиорация иншоотларини таъмирлаш-тиклаш, канал ва ариқларни бетонлаштириш, сувдан самарали фойдаланиш, ёрдамчи хўжаликлар фаолияти ҳамда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар таҳлилий-танқидий муҳокама этилди. Бу каби тизимда муҳим аҳамият касб этадиган масалаларда йўл қўйилган камчилик ва эътиборсизликлар танқид қилинди.
Учрашувда вилоят сувчилари олдида турган галдаги вазифалар ҳам белгилаб олинди. Шунингдек, тадбир иштирокчилари томонидан билдирилган таклифлар атрофлича ўрганилди. Мавжуд муаммоларни бартараф этиш чоралари белгиланди.
Аму-Бухоро ИТҲБ матбуот хизмати