Жорий йилнинг 29 март куни Президентимиз раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида “Яшил макон” лойиҳаси доирасидаги галдаги вазифалар, янги ташаббуслар муҳокама қилинган эди. Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган вазифалардан келиб чиқиб, Сув хўжалиги вазирлиги тизимида кўчат экиш бўйича “Долзарб 10 кунлик” эълон қилинди.
Хўжайли тумани “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси маъмурий биноси олдида ташкил қилинган тадбирда туман ҳокими ва сув хўжалиги масъуллари иштирок этиб, “Яшил макон” лойиҳасининг аҳамияти ва “Долзарб 10 кунлик” тадбири доирасида кўчат экиладиган ҳудудлар бўйича масъулларга топшириқлар берилди.
Қорақалпоғистонлик сувчилар томонидан экилган кўчатларнинг 4,3 минг тупи Эко платформага киритилди.
Қорақалпоғистон Республикаси Сув
хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати