Ангор туманидаги Ибн Сино, Қорақир, МЖК қишлоқлари ҳудудларидаги ер майдонлари асосан қумлоқдан иборат. Бундан ташқари, фермер хўжаликлари ҳам қумлоқ ерларни ўзлаштириб, беда, маккажўхори, бошоқли дон экинлари кўкартириб келишаётганди. Бу ерларга “Учқизил” сув омбори ҳамда «Занг-9» канали сувини бошқариш учун канал ва шохариқлар қазилган, тупроқ ўзанли бу суғориш тармоқлари йиллар ўтган сайин қум кўчиши ва лойқага тўлиб қолиши туфайли аҳоли не-не умидлар билан очган томорқалари ҳамда фермер хўжаликлари даласини обиҳаёт билан таъминлаш анча қийинлашиб қолганди....
Ғаллаорол тумани ирригация бўлимида ҳужжатлар билан ишлаш, ижро интизомиги риоя қилиш масалаларига бағишланган семинар бўлиб ўтди. Тадбир ишига мазкур ташкилот ва унга қўшни бўлган “Туятортар-Қли” ИТБ меҳнат жамоалари вакиллари таклиф этилди....
Бугун Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармасида сув хўжалиги тизими ташкилотларига малакали олий маълумотли кадрларни жалб қилишга бағишланган семинар ташкил этилди....
Белгиланган тартиб-тамойилларга кўра, чақалоқ дунёга келган кунидан бошлаб, рўйхатга олиниб қайси давлат фуқароси эканлигини тасдиқлаш мақсадида гувоҳнома расмийлаштирилади. Шу маънода сўз юритадиган бўлсак, сув хўжалиги объектлари ва уларга тегишли қирғоқ бўйи минтақалари ҳам қайси ташкилотга тегишлилигини тасдиқлаш учун ҳужжатга эга бўлиши шарт ва бугунги кунда ирригаторлар ўзлари фойдаланаётган барча суғориш тармоқларини хатловдан ўтказиб, кадастр ҳужжатларини тайёрлаши ва расмийлаштириш талаби қўйилмоқда. Узоқ йиллар мобайнида ҳеч ким ҳужжатлаштириш ишларига аҳамият бермагани учун кўпгина каналлар, зовурлар, гидроучасткалар атрофидаги ерлардан бошқалар ўз мулкидек фойдаланмоқда ва улардан ирригаторлар ижара тўловларини амалга ошириш талабини қўйса, биринчидан, қирғоқ бўйи ерларини эгаллаб олган шахслар жавобгарликни ҳис этмаяптилар, ирригаторлар эса ташкилотда канал ёки гидроучастканинг қирғоқ бўйи ерига доир ҳужжатлар тайёрланмагани учун неча йиллардан бери на ижара тўловларини ундира олаяпти, на ўзлари бирор зироат кўкартирмоқда....
Ангор тумани экинзорларининг асосий қисми «Ангор замини» агрокластери тасарруфида, боғ-роғлар, токзорлар, қисман пахта ва ғалла далалари эса фермер хўжаликлари ихтиёрида. Бундан ташқари, аҳоли томорқалари ҳам 2 минг гектарга яқин. Бу майдонларни сув билан таъминлаш Ангор тумани ирригация бўлими ишчи-хизматчилари зиммасида. Экинзорлар, токзорлар, мевали боғлар, аҳоли томорқаларини обиҳаёт билан таъминлаш учун йирик каналлардан ташқари, умумий узунлиги 800 километрдан иборат ички каналлар, шохариқлар, ариқлар хизмат кўрсатади....
Сувнинг ҳисобини юритиш, гидротехник иншоотларни бошқариш бугуннинг долзарб мавзусига айланган. Зеро, сувдан самарали фойдаланишда унинг ҳисобини юритиш, гидротехник иншоотларнинг техник ҳолати муҳим роль ўйнайди....
Аму-Сурхон ИТҲБ томонидан молия-хўжалик масалалари бўйича Жарқўрғон тумани ирригация бўлимида семинар ўтказилди. Барча тизим ташкилотларининг ҳисобчилари ҳамда ирригация бўлимлари қошида фаолият кўрсатаётган махсус хизмат шуъбалари мутахассислари қатнашган семинарда ўтган бир ҳафта мобайнида ташкилотларнинг ривожлантириш жамғармалари ва махсус хизматлар хазинасига туширилган маблағлар ҳисоб-китоби таҳлил қилинди....
Тойлоқ тумани ирригация бўлимида молиялаштирилган маблағларнинг тўғри ва мақсадли сарфланиши ҳамда ривожлантириш жамғармасига маблағларнинг туширилиши бўйича семинар ўтказилди. Унда тизим ташкилотларининг бош ҳисобчилари ва иқтисодчилари иштирок этди....
«Тўпаланг-Қоратоғ» ирригация тизими бошқармаси таркибидаги йирик суғориш тармоқларидан бири ҳисобланувчи «Ҳазорбоғ» каналидан 1935 йилдан бери фойдаланиб келинади. Каналнинг умумий узунлиги 53 километрдан иборат бўлиб, 31 километр қисми бетонлаштирилган....
Самарқанд вилояти сув омборларидан фойдаланиш бошқармаси ҳамда “Сувхўжаликназорат” инспекциясининг вилоят бошқармаси ҳамкорлигида “Камангарон” сув омборида амалий семинар ташкил этилди....