Жорий йилда Аму-Сурхон ИТҲБ ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармаси тасарруфидаги 16 та насос станциясини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида хусусий тадбиркорлар бошқарувига бериш режалаштирилган. Музработ тумани «Янгиобод» ҳудудидаги фермер хўжаликларининг қарийб 200 гектар экин майдонлари, мевали боғ-токзорларини ҳамда аҳоли томорқаларига сув етказиб берадиган «Янгиобод-3» насос станцияси ҳам хусусий шериклар бошқарувига ўтказиладиган объектлардан биридир....
Сирдарё-Сўх ИТҲБ ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармаси тасарруфидаги, Риштон туманида жойлашган “Жалаер-2” насос станциясида сув хўжалиги соҳасида давлат-хусусий шерикчиликни ривожлантириш бўйича ўқув семинари ташкил этилди....
Аму-Сурхон ИТҲБда тизимдаги ташкилотларда ҳужжатлар билан ишлаш, ижро интизомига амал қилиш ҳамда тизим ташкилотларида ишга қабул қилинган ёш мутахассисларга амалий кўмак бериш юзасидан семинар ўтказилди. Семинарда юқори турувчи ташкилотлар томонидан берилган топшириқлар ва келган хатлар ижросини ўз муддатида бажаришни назорат қилиш, буйруқ ва баённомалар ижросига масъулият билан ёндошиш, барча ҳужжатларни ягона ҳимояланган «Kollektiv.uz» тизими орқали айланишини ташкил қилиш юзасидан масъул ходимларга топшириқлар берилди. Семинар жараёнида айрим ҳолларда фуқаролардан келган ариза ва мурожаатлар ижро қилувчи ташкилотларга муддатида етиб бормаётгани, натижада мурожаатлар сони ортаётгани, бу масалага жиддий эътибор бериш, ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири турганлигини унутмаслик лозимлиги ижро интизоми билан шуғулланаётган мутахассисларга батафсил тушунтирилди. Хато-камчиликларга йўл қўйган масъул шахслар огоҳлантирилиб, бу ҳолат қайта такрорланган тақдирда айбдорларга нисбатан интизомий ва моддий жазо чоралари қўлланиши уқтирилди....
Адлия вазирлиги ҳузуридаги юристлар малакасини ошириш маркази мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳи аъзолари Сурхондарё вилоятига ташриф буюриб, давлат органлари ва ташкилотларининг ходимлари билан коррупцион жиноятлар, ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, манфаатлар тўқнашуви, мурожаатлар тўғрисидаги қонунчилик талабаларини бузиш ва уларнинг оқибатлари мавзусида семинар ўтказишаяпти....
Ғиждувон тумани ирригация бўлимида жорий йилнинг ўтган даврида амалга оширилган ишлар ва келгусидаги муҳим вазифалар муҳокамасига бағишланган cеминар бўлиб ўтди. Семинарда сув танқислиги кузатилган жорий йилда туман ирригация бўлими бўлим ишчи-ходимларининг ҳамжиҳатликдаги саъй-ҳаракати сабабли вегетация мавсуми муваффақиятли ўтгани қайд этилди. Шунингдек, тадбирда томчилатиб суғориш усулининг самараси ҳам таҳлил қилинди....
Жорий йилнинг 9 октябрь куни “Исфайрам-Шохимардон” ирригация тизими бошқармасида кадрларни танлаш, тарбиялаш, жой-жойига қўйиш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида сув хўжалиги объектлари атрофларига экилган дарахт кўчатларини парваришлаш ҳамда суғориш ишларини ташкил қилиш, сув хўжалиги объектларида ёрдамчи хўжаликларни ривожлантириш масалалари бўйича амалий семинар ўтказилди....
“Қўрғонтепа” сув омборида ташкил этилган ёрдамчи хўжаликда бу йил хурмодан мўл ҳосил олинди....
Ангор туманидаги Ибн Сино, Қорақир, МЖК қишлоқлари ҳудудларидаги ер майдонлари асосан қумлоқдан иборат. Бундан ташқари, фермер хўжаликлари ҳам қумлоқ ерларни ўзлаштириб, беда, маккажўхори, бошоқли дон экинлари кўкартириб келишаётганди. Бу ерларга “Учқизил” сув омбори ҳамда «Занг-9» канали сувини бошқариш учун канал ва шохариқлар қазилган, тупроқ ўзанли бу суғориш тармоқлари йиллар ўтган сайин қум кўчиши ва лойқага тўлиб қолиши туфайли аҳоли не-не умидлар билан очган томорқалари ҳамда фермер хўжаликлари даласини обиҳаёт билан таъминлаш анча қийинлашиб қолганди....
Ғаллаорол тумани ирригация бўлимида ҳужжатлар билан ишлаш, ижро интизомиги риоя қилиш масалаларига бағишланган семинар бўлиб ўтди. Тадбир ишига мазкур ташкилот ва унга қўшни бўлган “Туятортар-Қли” ИТБ меҳнат жамоалари вакиллари таклиф этилди....
Бугун Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармасида сув хўжалиги тизими ташкилотларига малакали олий маълумотли кадрларни жалб қилишга бағишланган семинар ташкил этилди....