Жорий йилнинг 19 август куни Қуйи Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ташаббуси билан Навбаҳор тумани ирригация бўлими тасарруфидаги Р-1 сувчилар уйида сув хўжалиги объектларида ёрдамчи хўжаликларни ташкил этиш ҳамда “Яшил макон” умуммилий лойиҳаси доирасида сув хўжалиги объектлари атрофларига дарахт экиш ишлари ва уларни парвариш килиш бўйича семинар ташкил этилди....
Чирчиқ-Оҳангарон ирригация тизимлари ҳавза бошқармасида ўтказилган семинарда тизимдаги ташкилотларнинг ривожлантириш жамғармасига маблағ тушириш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди. Унда барча ташкилотлари раҳбарлари ва бош ҳисобчилар иштирок этди....
Аму-Сурхон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ташаббуси билан Сурхондарё вилояти сув омборларидан фойдаланиш бошқармаси тасарруфидаги «Жанубий Сурхон» сув омборида ёрдамчи хўжаликларни ривожлантириш, сув хўжалиги объектлари ҳамда бино ва иншоотлар атрофини ободонлаштиришга доир кўргазмали семинар бўлиб ўтди. Семинарда, аввало, «Жанубий Сурхон» сув омбори жамоаси томонидан бино ва иншоотлар атрофидаги бўш ерларга иссиқхона қуриб, ишчилар учун помидор, бодринг, лимон етиштирилаётгани, эртачи экинлардан бўшаган майдонларда такрорий экинлар парваришланаётгани қатнашчиларга кўрсатилди ҳамда бошқа тизим ташкилотлари жамоалари ҳам бу ердаги ибратли ишлардан ўрнак олиб, ўз ҳудудларида ёрдамчи хўжаликни ташкил қилиш, ерлардан самарали фойдаланишлари бўйича вазифалар белгиланди....
Жорий йилнинг 19 август куни Мирзаобод туман ирригация бўлимида Қуйи Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси тизимидаги ташкилотларда ёрдамчи хўжаликларни ривожлантириш юзасидан семинар ўтказилди....
Аму-Сурхон ИТҲБ ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармаси тасарруфидаги Узун туманида жойлашган «Остона» насос станциясида ўтказилган семинарда Олтинсой, Шўрчи, Денов, Сариосиё, Узун туманлари ҳудудларидаги барча насос станциялари раҳбару мутахассислари иштирок этди. Семинарда «Тўпаланг-Қоратоғ» насос станциялари тизим бошлиғи Э.Қодиров сўзга чиқиб, биринчи навбатда электр энергиясини тежаш зарурлигига алоҳида тўхталди. Август ойида барча насос станциялари учун 135 миллион киловаат соат электр энергия лимити ажратилганлиги, 18 августгача 61,7 миллион киловаат соат энергия сарфлангани, ой охиригача қолган 73,2 миллион киловаат соат эгергияни тежаб ишлатиш учун насос агрегатларининг иш коэффициентини ошириш, агрегатларни навбат ва белгиланган режим асосида ишлатиш, тежамкор қурилма ҳамда лампалардан самарали фойдаланиш зарурлиги мутахассисларга тушинтирилди. Насос станцияларидаги агрегатларнинг бир қисми таъмири ҳали тўлиқ якунланмагани, ноябрь ойигача барча таъмирталаб агрегатлар ҳамда электр двигателларини созлашни тўлиқ ниҳоясига етказиш бўйича насос станциялари раҳбарларига топшириқлар берилди....
Сардоба тумани вилоятнинг чекка ҳудуди ҳисобланади. Кейинги йилларда ҳудудларни обод қилиш, йўл-коммуникацияларни таъмирлаш, оқар сув таъминотини яхшилаш борасида катта ҳажмдаги ишлар бажарилди. Ана шу бунёдкорликка ҳисса қўшиш мақсада Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институтининг 2 нафар олими иштирокида Сардоба тумани ирригация бўлими мутахассис-ходимлари учун амалий семинар ташкил этилди....
Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармасида бир неча масалаларга қаратилган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда сув хўжалиги объектларида ёрдамчи хўжаликларни ривожлантириш, матбуот хизматини самарали йўлга қўйиш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида экилган дарахт кўчатларини каби масалалар кўриб чиқилди....
Қуйи Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармаси томонидан Сайхунобод туманидаги «Янгиобод» насос станциясида семинар ўтказилди. Унда насос станциялари бошлиқлари ва энергетика бошқармаси ходимлари иштирок этди....
Тахиатош туманидаги “Амударё” ҳавзаси сув хўжалиги бирлашмасининг Қуйи дарё бошқармасида Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, “Сувхўжаликназорат” инспекцияси билан биргаликда “Гидротехник иншоотлар хавфсизлиги ва техник ҳолати” мавзусида семинар ўтказилди....
Бугун Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғи Одилбек Тоиров БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО)нинг Ер ва сув масалалари бўлими етакчи мутахассиси Махер Салман билан учрашув ўтказди....