Сувга талаб ортиб бораётган бир пайтда гидроиншоотларнинг техник созлиги катта аҳамиятга эга. Зеро, сувни тежаш ва унинг ҳисобини тўғри юритиш гидроиншоотларга ҳам боғлиқдир. Сув иншоотларининг хавфсизлиги эса ҳаммасидан муҳим....
Бугунги кунда Ўрта Чирчиқ туманида 500 гектардан зиёд майдонда сув тежовчи технологиялар жорий этилган. Туманда инновацион технологияларни амалиётга татбиқ этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада етарлича тажрибага эга бўлган корхона ва фермерлар ҳам бор. Шулардан бири “Салон УЗ” маъсулияти чекланган жамиятидир....
Халқимиз нонни увоғини ҳам нон деб билиб, уни исроф қилишга йўл қўймайди. Бу қадриятга айланган. Бугун сувга ҳам ана шундай талаб қўйилиши керак. Чунки сувнинг ҳам уволи бор. Давлатимиз томонидан сувдан самарали фойдаланиш бўйича қатор меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқилиб, ҳаётга жорий этилаётгани ҳам бежиз эмас....
Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси томонидан Қарши туманида томчилатиб суғориш технологияларининг афзалликларига бағишланган кўргазмали семинар бўлиб ўтди....
Жорий йилнинг 17 август куни Бешариқ тумани ҳокимлигида Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлигининг грант маблағлари ҳисобига “Шимолий Фарғона” ва “Катта Фарғона” магистрал каналларидаги “Патар” ва “Сарвак” сув ўлчаш постларини реабилитация қилиш” лойиҳаси доирасида халқаро илмий-амалий семинари ташкил этилди. Унда маҳаллий ва хорижий мутахассислар қатнашди....
Жорий йилда ирригация-мелиорация тадбирларини беками-кўст ўтказиш, объектларда техникалар билан бажариладиган ишларни ўз вақтида ҳамда сифатли бажарилишини таъминлаш, шунингдек, қора ва рангли металл парча ва чиқиндиларини йиғиб топшириш бўйича Жарқўрғон туманида жойлашган Аму-Сурхон ИТҲБнинг 2-автосаройида кўргазмали семинар ўтказилди....
Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигида қора ва рангли металл парчаларини йиғиб-топшириш масаласи бўйича семинар ўтказилди....
Бугун Хонқа туманида сув ресурсларидан фойдаланиш ва махсус хизмат фаолияти бўйича семинар бўлиб ўтди. Семинарда махсус хизмат фаолияти, гидрометрия хизматини такомиллаштириш мавжуд сув ресурсларини самарали бошқариш, сув истеъмолчилари билан муносабатларни тартибга солиш ва сув ресурсларидан фойдаланиш маданиятини ошириш масалалари муҳокама этилди....
Оқдарё тумани мелиорация бўлимида ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, мелиоратив объектларнинг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш ҳамда ирригация-мелиорация объектларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш-тиклаш масалалари муҳокамасига бағишланган семинар ўтказилди....
Пешку туманидаги «Бухоросервис Агрокластер» масъулияти чекланга жамиятида пахта майдонида томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш бўйича семинар ташкил этилди. Унда соҳа мутахасссислари, фермер ҳўжаликлари ва кластер вакиллари иштирок этди....