Сирдарё тумани ирригация бўлимига қарашли “Малик” каналининг ПК-213+80 қисмида жойлашган ёрдамчи хўжалигида амалий семинар ўтказилди. Унда барча сув хўжалиги ташкилотларининг маъсул ходимлари иштирок этди.
– Ёрдамчи хўжаликларни ташкил этиш ва уларни янада ривожлантириш бу кун талаби, – деди Қуйи Сирдарё ИТҲБ бошлиғи ўринбосари О.Аҳмадқулов. – Тизимдаги барча ташкилотлар раҳбарлари муҳофаза майдонларидаги бўш ерлардан унумли ва самарали фойдаланишни ташкил этишлари, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ва бошқа ёрдамчи хўжаликларни ривожлантириш чора-тадбирларини амалга оширишлари зарур.
Тадбирда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида сув хўжалиги объектлари атрофларига экилган дарахт кўчатларини парваришлаш ҳамда суғориш ишларини ташкил қилиш бўйича олиб борилаётган ишлар танқидий-таҳлилий муҳокама этилиб, келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.
Санжар Тошпўлатов,
Қуйи Сирдарё ИТҲБ матбуот котиби