Бувайда туманида жойлашган “Янги ҳаёт” насос станциясида Сирдарё-Сўх ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармаси томонидан семинар ташкил қилинди.
Семинарда электр энергиясини тежаш бўйича кўрсатмалар берилиб, насос станцияларида тежамкор қурилмалар ўрнатиш, кадастр ҳужжатларини юритиш каби масалалар муҳокама қилинди. Шунингдек, ёрдамчи хўжалик еридан унумли фойдаланиш ва самарадорлигини ошириш бўйича вазифалар белгилаб олинди.
Ҳамиджон БУРҲОНОВ,
Сирдарё-Сўх ИТҲБ матбуот котиби