Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси матбуот хизмати ташаббуси билан Жиззах бош насос станциясида сайёр семинар ташкил этилди.
Семинарда Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати раҳбари Х.Каримов сўз олиб, кенг жамоатчиликни сув хўжалиги тизимида рўй бераётган янгилик ва ўзгаришлар билан мунтазам таништириб бориш, юртдошларимизнинг тизимда амалга ошаётган ислоҳотлардан хабардорлигини таъминлаш мақсадга мувофиқлигини айтиб ўтди.
Семинарда шунингдек, тез орада матбуот нашрларига обуна даври бошланиши, шу муносабат билан Сув хўжалиги вазирлиги томонидан анъанавий тарзда тавсия этиладиган газета-журналларга обунани уюшқоқлик билан ташкил этиш ҳақида ҳам сўз борди.
Якунда тадбир қатнашчилари ЖБНС қошида ташкил этилган “Жиззах чўлини ўзлаштириш тарихи” музейини томоша қилишди.
Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати