Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармаси тасарруфидаги, Пайариқ туманида жойлашган “Ўзбекистон” насос станциясида электр энергиясидан самарали фойдаланиш ва уни иқтисод қилиш, насос станцияларини таъмирлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш ишларининг муҳокамасига бағишланган амалий семинар бўлиб ўтди.
Семинарда насос станцияларида электр энергиясини тежаш, таъмирлаш-тиклаш ишларини жадаллаштириш, ўрнатилган энерготежамкор қурилмалар самарадорлиги ва тежалган энергиянинг кунлик мониторингини юритиш, журналларни тўғри юритиш, ишчи-ходимларнинг техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиши, ёш кадрлар учун шароит яратиб бериш масаллари муҳокама қилинди.
Шунингдек, давлат-хусусий шериклик лойиҳалари асосида хусусий инвесторлар бошқарувига берилаётган насос станциялар фаолияти, насос станциялари ҳудуди ҳамда аванкамераларни тоза сақлаш, ободонлаштириш ишларини ўз вақтида ва сифатли ташкил қилиш, ёрдамчи хўжаликларни ривожлантириш юзасидан топшириқ ва тавсиялар берилди.
Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати