Ҳазорасп тумани ирригация бўлими тасарруфидаги “Р.Собиров” каналининг ПК-91+00 қисмидаги гидроиншоотда сув хўжалиги объектларида ёрдамчи хўжаликларни ташкил қилиш масалаларига бағишланган семинар ташкил этилди. Семинарда Хоразм вилоятидаги барча сув хўжалиги ташкилотлари вакиллари иштирок этди.
Семинар иштирокчилари бу ерда ташкил этилган ёрдамчи хўжалик фаолияти билан танишдилар.
Таъкидланишича, бугунги кунда ушбу ёрдамчи хўжаликда 4 бош қорамол, 5 бош қўй, 65 бош товуқ, 6 бош эчки, 4 бош курка боқилмоқда. Бундан ташқари, картошка, сабзи, карам, помидор, дуккакли ва полиз экинлари етиштирилмоқда.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати