Каттақўрғон туманидаги “Нурли келажак ишонч” фермер хўжалигида сув тежовчи технологияларни жорий этиш ва ундан самарали фойдаланиш бўйича амалий семинар ўтказилди. Унда алоқадар ташкилот ва муассасалар мутасаддилари, соҳа мутахассислари, фермер хўжаликлари ва кластерлар вакиллари иштирок этди.
Семинар қатнашчиларига замонавий сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этишда давлатимиз томонидан яратиб берилаётган имконият ва имтиёзлар, томчилатиб, ёмғирлатиб, тупроқ остидан, эгатларга плёнка тўшаб ва кўчма эгилувчан қувурлар ёрдамида суғориш технологияларидан фойдаланиш омиллари хусусида атрофлича маълумотлар берилди.
Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати