Бугун Чирчиқ-Оҳангарон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармаси томонидан Пискент туманида жойлашган “Бешовул” насос станциясида давлат-хусусий шериклик фаолиятини ривожлантириш масалаларига бағишланган семинар ташкил этилди. Унда соҳа мутахассислари, ташаббускор хусусий шериклар иштирок этди.
Семинар иштирокчиларига давлат-хусусий шериклик шартлари, лойиҳа объектларини танлаш, тегишли ҳужжатлар (лойиҳа концепсияси, баҳолаш ва молиявий ҳисоб-китоблар)ни ишлаб чиқиш тўғрисида батафсил маълумот берилди.
Шунингдек, семинарда сув хўжалиги объектларини рақамлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳам муҳокама этилди.
Чирчиқ-Оҳангарон ИТҲБ матбуот хизмати